“Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва уларнинг олдини олиш”

09.04.2024 10:04:50

Юртимизда хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Шу масалалар юзасидан қабул қилинган миллий қонунчиликлар ҳам такомиллаштирилиб борилмоқда.
Пастдарғом туманида жойлашган “Бека Чарос” масъулияти чекланган жамиятида Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Пастдарғом туман Кенгаши раиси, Пастдарғом туман депутатлари Гулфинисо ва Гулбека Қўчқорова иштирокида “Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва уларни олди олиш” мавзуси доирасида корхонада ишлайдиган хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди. Унда депутат Гулфинисо Қўчқорова бугун хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва тўхтатишда аёллар ҳаракати ва уларнинг етакчилигини эътироф этиб, ҳеч бир аёл давлатимизнинг назаридан беэътибор қолмаслиги юзасидан йиғилганларга қисқача маъруза қилди.
Дарҳақиқат, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бугунги кунда нафақат мамлакатимизда, балки жаҳонда тобора долзарблик касб этаётгани, унинг олдини олишда барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги тадбирда алоҳида қайд этилди.

Хонбуви Ҳайитова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Пастдарғом туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+