Хотира куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

08.05.2024 16:05:47

Косонсой туманидаги ихтисослаштирилган мактабда хотира ва қадрлаш куни олдидан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, истеъфодаги полковник Мусохон Оппоқов, туман "Ветеран жангчилар уюшмаси" раиси Файзулло Қулаҳмедов, туманнинг таниқли ижодкорлари, "Адолат" СДП Наманган вилоят кенгаши матбуот котиби, журналист Муҳиддин Омад, Аъзамжон бахши Мамажоновлар сўзга чиқиб, ёшлар орасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, ўсиб келаётган ёш авлод онгида ҳарбий ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш, тинчликдек улуғ неъматнинг қадрига етиш ҳақида фикрлар билдиришди. Таниқли ёзувчи Исоқжон Нишонов замонавий “Довон” романининг ёзилиш тарихи ҳақида сўзлаб берди.

Тадбир ниҳоясида Ихтисослаштирилган мактабнинг бир қатор иқтидорли ўқувчилари Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимининг ташаккурномаси ва совғалари билан тақдирландилар.



"Адолат" СДП

Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+