Хотира муқаддас, қадр абадий!

08.05.2024 17:05:31

Шонли ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан "Адолат" СДП Олот туман Кенгаши раиси Акбар Қорёгдиев 9 май - “Хотира ва қадрлаш куни" байрами муносабати билан, туманидаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда ёши улуғлар ҳолидан хабар олиб, байрам билан табриклади.

Жумладан, туманда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бектошев Хожимурод бобо ҳолидан хабар олиб, самимий суҳбатда бўлди. Партия раиси оловли йилларнинг машаққатларини мардонавор енгиб ўтган отахонни байрам билан қутлади.

"Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, тинчлигимизга кўз тегмасин, Халқимизнинг бахтига Президентимиз соғ-омон бўлсин", -  дея дуога қўл очди отахон.



Моҳигул Раҳимкулова,
Ўзбекистон “Адолат”
СДП Бухоро вилоят
Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+