Хотира ўлмас, жасорат мангу

06.05.2024 17:05:44

"Адолат" СДП вилоят Кенгаши фаоллари хотира ва қадрлаш куни олдидан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги, Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат уюштирди.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Наманган вилоятидан 133 минг 355 киши жанггоҳларга сафарбар этилган. Урушда жасорат кўрсатган ўн нафар наманганлик иттифоқ қаҳрамони, олти нафар жангчи учала даражадаги "Шуҳрат" ордени билан тақдирланган. Минглаб зобит ва аскарлар жанговар медаллар соҳиби бўлишган.

Музейнинг Хотира ва қадрлаш бўлими мудираси Донохон Шайҳуддинова партия фаоллари ҳамда Умидахон Қодирова раҳбарлигидаги Наманган шаҳридаги 95-мактабнинг бошланғич синф ўқувчиларига иккинчи жаҳон уруши, афғон уруши қатнашчилари ва мустақилликнинг илк йилларида террорчи гуруҳларга қарши курашда мардлик кўрсатган ҳамюртларимиз ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазмали воситаларда акс эттирилган лавҳалар ёрдамида суронли йиллар ҳақида ҳикоя қилиб берди.

"Адолат" СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова Ватанни ҳимоя қилиб қаҳрамонларча ҳалок бўлган оталар жасорати ҳақида сўзлаб, тинчлик бебаҳо неъмат эканини таъкидлаб ўтди.

"Адолат" СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+