«МАЪРИФАТ УЛАШИБ» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИЛДИ

29.04.2024 10:04:25

«Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида Косонсой туманидаги қатор ўқув муассаларида ижодий-маърифий учрашувлар ўтказилди. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Ботир Эргашев, Маънавият ва маърифат кенгаши вилоят бўлими раҳбари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Мусохон Оппоқов ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти профессор-ўқитувчилари бу гал туманидаги 8-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчилар билан ижодий учрашув ўтказди. Кўтаринки руҳда ўтказилган мазкур учрашув ўқувчилар қалбида бетакрор таассуротлар қолдирди.

«Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+