Меҳнат фахрийси партия томонидан эътироф этилди

08.05.2024 16:05:45

1987 йилда содир бўлган Чернобил фожиасини бартараф этишда минглаб ҳамюртларимиз иштирок этган. Янги Наманган туманидаги "Оромгоҳ" даҳасида яшовчи 1949 йилда туғилган Абдусаттор Шапаев ҳам кўплаб юртдошларимиз қатори Чернобил фожиасини бартараф этишда фаол иштирок этганлардан бири ҳисобланади.

Хотира ва қадрлаш куни арафасида "Адолат" СДП туман кенгаши раиси Йўлдошали Собитжонов Абдусаттордан ҳол-аҳвол сўраш мақсадида унинг хонадонига ташриф буюриб, унга эҳтиром кўрсатди. Абдусаттор Шапаев ўз ҳаёти, меҳнат фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Меҳнат фахрийсига партия номидан совға топширилди.



"Адолат" СДП

Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+