“Мен ғолиб” шиори остида веломарафон ўтказилди

06.05.2024 09:05:04

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда Оҳангарон тумани ҳокимлиги ҳамкорлиги билан Оҳангарон туманида “Мен ғолиб” шиори остидаги 5 км масофа бўйича веломарафон бўлиб ўтди.
Унда кўнгилли ёшлар, ота-оналар ва ёш оилалар, спортга бефарқ бўлмаган фуқаролар, фахрийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади.
Мазкур тадбирнинг асосий мақсади яшил транспортдан фойдаланиш борасида барқарор кўникмаларни шакллантириш, шу орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва маданиятни шакллантириш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик турмуш тарзига айлантиришга қаратилди. Марофонда ёшлардан Улуғбек Атхамжонов биринчи бўлиб маррага етиб келди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Асрорбек Бегинбоев ҳамда Далер Шодмонов эгаллади.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова марофонда ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга партиянинг дипломлари, марофон ташкилотчиларига ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғаларини топширди.



Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+