Муаммолар – депутат эътиборида

22.04.2024 11:04:22

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев Пешку туманида сайловчилар билан учрашди. Тумандаги «Садир» маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларни қийнаётган муаммолар ҳамда таклифларини ўрганди.
Учрашув чоғида фуқаролар томонидан турли мазмундаги мурожаатлар айтилди. Жумладан, маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар Жабборова Нилуфар, Рамазонова Озодалар томонидан тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш истаги борлигини билдириб, субсидия асосида 6 дона тикув машинаси олиш учун депутат Таваккал Чориевдан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Депутат Таваккал Чориев бевосита муаммоларни тинглар экан, ўзининг бу борада таклиф ва тавсияларини айтди, ҳамда уларнинг ечимлари хусусида ҳам тўхталди. Шу билан бирга депутат фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларга ечим топиш мақсадида тегишли ташкилотлар билан биргаликда керакли вазифаларни белгилаб олдилар.

Исмоил Бозоров
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати ёрдамчиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+