Ўрганишлар самарали кечмоқда

30.04.2024 14:04:20

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари – Зуҳра Ибрагимова ва Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати — Мақсудбек Қурбанбаев Хоразм вилоят Гурлан туманида бўлиб, хизмат сафарини Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши котибиятида депутатлар билан учрашишдан бошлади. Унда, Котибият фаолияти ҳамда депутатлар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан суҳбат ташкил этилди. Шундан сўнг, туман ҳокимлиги мажлислар залида «Маҳалла еттилиги» билан учрашувлар жараёнида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунлар, хусусан, ер участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқини эътироф этишга қаратилган қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

Гурлан туман маданият ва туризм бошқармаси, тумандаги Паҳлавон Маҳмуд номидаги 8- сон маданият маркази ва Гурлан туман 3 — сон умумий ўрта таълим мактаби участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқини эътироф этишга қаратилган қонуннинг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан юртимиз аҳолисининг бандлигини таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш, томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш, Сирдарё вилоятининг « Сайхунобод» тумани тажрибасини оммалаштириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ва «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 204-сони қарори юзасидан фуқароларга батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, ОМҚП Спикер ўринбосари — Зуҳра Ибрагимова ва ОМҚП депутати- Мақсуд Қурбанбаевнинг хизмат сафари Хоразм вилоят Янгибозор туманида давом этди. Улар тумандаги 4 та секторда бўлиб «Маҳалла еттилиги» ва Янгибозор туман Маданият бўлимига қарашли 66- сон « Жайхун маданият маркази»да, 1- сон умумтаълим ўрта мактабида, 1, 2 ва 3- касб — ҳунар мактаби, «Боғолон» маҳалласидаги 3- сон Мактабгача таълим муассасасида, «Олтинкўл» маҳалласидаги Оилавий шифокорлик пункти (ОШП) фаолияти билан танишди ҳамда шу ҳудуддан сайланган депутатлар билан учрашди.

Учрашувлар жараёнида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунларнинг мазмун ва моҳияти билан таништирилди ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси инсон қадри учун экани бир қатор ҳаётий мисоллар билан қайд этилди.

Шунингдек, туманидаги 1-сон умумтаълим ўрта мактаби директори -Адилбек Рамазанов, мактаб теварак — атрофида яшил макон лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали кўчатлар экилиб, ташаббусли бюджетни 2023 йил куз мавсумида ғолибликни қўлга киритиб, мактабга замонавий типдаги ҳожатхона қуриб ишга туширилгани ва 2024 йил баҳорги мавсумда ҳам ғолибликни қўлга киритиб 23 та электрон доска, ўқитувчилар хонаси, ошхона ва тиббиёт хонасига жиҳозлар сотиб олиш режалаштирилгани тўғрисида гапирди. Мактабга 15 кв қуёш панеллари ўрнатилгани, бу йил мактабнинг 20 нафар ўқувчиси халқаро сертификатларни қўлга киритиб, олдиндан Олий таълим даргоҳларига ўқишга йўлланмаларга эга бўлишгани тўғрисидаги қайд этилган ютуқлар ишчи гуруҳ томонидан қўллаб-қувватланди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

Гулистон Сапаева,
«Адолат» СДП
ОМҚП депутати ёрдамчиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+