Партия етакчиси шифокорлар билан учрашди

07.05.2024 09:05:04

Урганч шаҳар 2-сон Оилавий поликлиникасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши томонидан партиянинг мақсад ҳамда вазифалари, сайловолди дастурининг мазмун ва моҳиятига қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, мазкур поликлиниканинг ходимлари иштирок этишди. Партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тоҳир Палванов сўзга чиқиб, партия томонидан амалга оширилган ишлар, партиянинг мақсад ҳамда вазифалари, амалдаги сайловолди дастурда илгари сурилган илғор ғоялар, шунингдек, асосий масалаларни ҳаётга самарали татбиқ этиб, эришилган натижалар каби бир қатор йўналишлар тўғрисида гапирди.

Шунингдек, Давлатимиз томонидан соҳа ва соҳа ходимларига қаратилаётган катта эътибор ва яратилаётган имкониятларда партиянинг муносиб ўрни борлиги тўғрисида фикр ва мулоҳазалар жамоанинг диққат эътиборидан жой олди.

Соҳа ходимларини қизиқтирган саволларга партия етакчиси томонидан атрофлича жавоблар берилди. Мавзуга доир фикр ва мулоҳазалар, савол ва жавоблар қизғин кечган тадбир сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган бир гуруҳ соҳа ходимларига партиянинг аъзолик гувоҳномалари тантанали топширилди. Бундан ташқари, 2-сон Оилавий поликлиникадаги бошланғич партия ташкилоти аъзолари сони яна 15 нафарга кўпайди. Воҳада бу каби тадбирлар давом этмоқда.



Замира АБДУЛЛАЕВА
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
Матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+