Сенаторлар "Маҳалла еттилиги" фаолияти билан танишди

06.05.2024 17:05:27

Маълумки, маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлаш мақсадида "Маҳалла еттилиги" ташкил этилиб, ҳар бир вакилнинг маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, соғлом маънавий муҳитни таъминлашга доир вазифалари белгилаб олинди. Бу борада Президентнинг қатор фармон ва қарорлари қабул қилинган. 

Ўз навбатида Олий Мажлис Сенати маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг "Маҳалла еттилиги" билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича зарур чора-тадбирларини белгилаб олган.

Мазкур чора-тадбирлар доирасида сенаторлар ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар ҳамда Яшнобод туман Кенгаши депутатлари Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани "Қалқон" ва "Тузел" МФЙда "Маҳалла еттилиги" вакиллари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида учрашув ўтказдилар. Яшнобод тумани ҳокими сенаторлар ва депутатларни маҳаллаларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва "Маҳалла еттилиги" фаолияти билан таништирди.



Тадбир давомида маҳаллалардаги қурилиш обьектлари, мактаблар, спорт иншоотлари, тиббиёт муассасалари, ёшлар инновацион марказлари фаолияти билан танишилди. Бундан ташқари, депутатлар маҳалла нуронийлари ҳамда фаоллари билан учрашдилар. Маҳалладаги муаммолар, маънавий муҳит, "Маҳалла еттилиги"нинг аҳоли ва депутатлар билан ҳамкорлиги ҳақида қизиқдилар.

Шунингдек, маҳаллада аҳолининг ижтимоий хизматлардан хабардорлигини ошириш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни сақлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, айниқса хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларни муносиб иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 


“Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+