Соғлом оила – миллат таянчи

29.04.2024 17:04:26

Оила аҳиллиги, баркамол фарзандлар — жамият мустаҳкамлиги ва маънавий етукликнинг гаровидир. Давлатнинг қудрати – соғлом фикрли, билимли, ахлоқ-одобли, халқ, миллат, Ватан тақдири учун жонни тиккан инсонлар тимсолида яққол намоён бўлади.

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган сиёсатнинг устувор йўналишлари: аёлларнинг давлат ва жамият қурилишидаги ролини ошириш, оилани ҳар томонлама мустаҳкамлаш, оилада ва таълим тизимида ёшларни баркамол қилиб тарбиялаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдир. Партиямиз сайловолди дастурида ҳам бу йўналишлар доирасида бир қатор лойиҳалар киритилган бўлиб, партиямизнинг ҳудудий Кенгашлари ва депутатлари томонидан амалий ва ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

29 апрель куни Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партиянинг «Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик» лойиҳаси доирасида «Соғлом оила – миллат таянчи» шиори остида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали тиббиёт ходимлари ўртасида ташкил этилган давра суҳбати фикримизга ундош бўлди.

Тадбирни Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Шарипа Торешова очиб берди.

Суҳбат давомида тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом оилани қарор топтириш, эрта турмиш қуриш ва яқин-қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш масалаларига атрофлича тўхталиб ўтилди.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, тиббий маданиятни юксалтириш ва ёшларнинг никоҳга оид тушунчаларини кенгайтиришда бундай тадбирларнинг аҳамияти катта, – дейди Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Шарипа Торешова – Бугунги тадбирда ҳам тиббиёт ходимларининг бу борадаги вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди.

«Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+