Стоматология институтида "Коррупция тараққиёт кушандаси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди

01.05.2024 16:05:32

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Т. Матибаев иштирокида Тошкент Давлат Стоматология институтида талабалар билан давра суҳбати ӯтказилди. Унда давлат ва жамият бошқарувида коррупция ҳолатларини камайтириш масаласида жамоатчиликнинг иштирокини кенгайтириш мавзуси ўртага ташланди. 

Т. Матибаев талабаларга "Коррупция тараққиёт кушандаси" мавзусида слайд орқали коррупция омилларининг келиб чиқиши, унинг салбий оқибатлари ва қонун томондан жазо муқаррарлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.

Қолаверса, тадбирда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати ҳамда Тошкент Давлат Стоматология институти ректори Н. Ҳайдаров ва Тараққиёт стратегияси бӯлим бошлиғи А. Холбеков ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат бўлими масъул ходими С. Хусаинов иштирок этиб, мазмунли ва тарбиявий давра суҳбати ўтказдилар.


Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+