Таълим жараёнларидаги ижтимоий тенглик тараққиёт гарови

01.05.2024 17:05:22

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг сайловолди дастуридаги алоҳида бўлим «Кучли ижтимоий сиёсат – халқ фаровонлигининг кафолати» номланган. Аҳамиятлиси, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида партия сайловолди дастуридаги кўплаб ғоя ва мақсадлар халқимиз ҳаётига изчил татбиқ этиб келинмоқда.
Бинобарин, янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизнинг 1-моддасига мувофиқ, «Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат» эканлиги қатъий белгиланди. Айниқса, Президентининг 2023 йил 1 июндаги «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ташкил этилиши муҳим воқелик бўлди.

Агентликнинг миссияси – профессионал ижтимоий хизмат ва ижтимоий ёрдам ҳисобланади.

Партиянинг Навбаҳор тумани Кенгаши томонидан тумандаги 19-умумтаълим мактаби биносида фаол партия аъзолари, мактаб ўқувчилари иштирокида «Умумтаълим мактабларида ижтимоий тенглик» мавзусида давра суҳбатида ушбу масалалар муҳокама этилди.
Шунингдек, таълимга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда унинг самарали бажарилишида муносиб иштирок этиш, таълим муассасаларида ва мактаб ўқувчилари орасида ижтимоий тенгликни таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш давр талабига айланди. «Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик» ижтимоий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар ҳамкорликни кучайтириш давр талабидир.
Умуман Оила, маҳалла таълим муассасаси ҳамкорлиги жамоат кенгашларини улар ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини кучайтириш каби муҳим вазифалар муҳокама этилди. Зеро, Таълим жараёнларидаги ижтимоий тенглик тараққиёт гаровидир.

«Адолат» СДП
Навоий вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+