Тинчлик- фаровонлик ва тараққиёт манбаи

29.04.2024 13:04:10

Ўзбекистон «Адолат» СДП Олтинсой туман Кенгаши томонидан тумандаги 2 сонли касб-ҳунар мактабида партиямизнинг «Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик!» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия туман Кенгаши масъул ходимлари, туман «Аёллар қаноти» Кенгаши ва «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши фаоллари, депутатлар, БПТ фаоллари, мактаб ўқитувчи-педагоглари иштирок этди

Тадбирда маърузачилар томонидан бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бирдан-бир муҳим асоси- бу юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик бўлиб, мана шу улуғ неъматнинг қадрига етиш ва уни янада мустаҳкамлаш юртимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг инсоний бурчи эканлиги, шу боисдан ҳам бугунги ислоҳотларнинг давомчилари ва эртанги кунимиз эгалари бўлмиш ёшларни ватанпарварлик, юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссида тарбиялаш, орзу ва истакларини рўёбга чиқаришда ҳамфикр ва ҳамқадам бўлиш зарурлиги таъкидланди.

Чори Раббимов, партиянинг Олтинсой туман Кенгаши раиси:

  • - Ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизда рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишлар халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, оғирини енгил қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Халқимиз бугунидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан бунёдкорлик ишларини амалга оширар экан, ҳаётимиздаги бундай юксалишлар юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-барқарорлик туфайли эканини дилдан ҳис қилаётир. Дарҳақиқат, дунёнинг турли бурчакларида рўй бераётган беқарорлик, бесабаб қон тўкилиши, зиддият ва келишмовчиликлар давом этаётган бир пайтда юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Одамларимиз қалбида хотиржамлик ҳисси ҳукмрон. Иқтисодиётимизнинг барча тармоғи жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Зотан, тинчлик бор жойда тараққиёт бўлади. Хотиржам юртнинг одамларига тўй-тантана ярашади. Ана шундай фароғатли кунларнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш учун ҳаракат қилиш кекса-ёшнинг энг эзгу мақсадига айланиши лозим.

Тадбирда тақдим этилган маърузаларга иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазасини билдирар экан, барча тинч-фаровон кунлар қадрига етиши, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини кучайтириш ва мустақил нуқтайи назарга эга бўлишга хизмат қилишини эътироф этдилар.

Малика Хидирова,
Адолат» СДП
Олтинсой туман Кенгаши
«Аёллар қаноти» фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+