Тирик тарих китоблари қадрга муносиб

08.05.2024 17:05:20

Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги нишонланаётган шу кунларда ўша машъум даврларга гувоҳ бўлган, уруш туфайли ота-онасидан айрилган норасида гўдакларнинг оҳи, фарзандидан бевақт жудо бўлган ота-оналарнинг ноласини юрак изтироби билан эшитган табаррук инсонларга яна бир бор эҳтиром кўрсатилмоқда.  Улар уруш даҳшатлари, қаҳатчилик ва очарчилик изтироблари ҳақидаги аччиқ ҳикоялари билан инсониятни тинчлик сари чорлайдилар.

Данғара туманида Нуроний жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорлигида Ўзбекистон “Адолат” СДП Данғара туман Кенгаши мутасаддилари фронт ортида ўзининг машаққатли меҳнати билан ғалабага муносиб ҳисса қўшган отахон ва онахонларнинг холидан хабар олдилар.

Тумандаги "Бой бўта" МФЙ да истиқомат қилувчи Кароматхон Бектемирова, "Катта бойбучча" МФЙда истиқомат қилувчи Салтанатой Солиева, "Янги Замон" МФЙда яшовчи Аҳмадали Умаров сингари ўнлаб пиру бадавлатлар зиёрат қилиниб, дуоларини олдилар.

"Олам тинчлигидан бебаҳо неъмат йўқ. Шу боис ҳам оламга тинчлик тилаймиз. Тинчликни асраётган аскарларимиз, юртбошимиз омон бўлсинлар", - деди Кароматхон Бектемирова. Йўқлов тадбирлари давом этмоқда.








Гулчеҳра Аҳмедова
"Адолат" СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+