Уруш фахрийлари ардоғимизда

09.05.2024 16:05:33

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аъзолари, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Нукус шаҳри "Амударё" маҳалла фуқаролар йиғини, Қўнғирот кўчаси 6-хонадонда яшовчи Қадирбой Нармановнинг ҳолидан хабар олишди.  

Улар уруш ва меҳнат фахрийсини Хотира ва қадрлаш куни ва иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 79 йиллиги билан қизғин қутлаб, эсдалик совғаларини топширишди.

Учрашув давомида отахон ватан озодлиги учун кечган жанглар, урушдан кейинги қизғин меҳнат фаолияти тўғрисида гапириб берди. "Бугунги тинч, осойишта кунларнинг қадрига етинг, ҳеч қачон уруш бўлмасин",  — дея дуо қилди.



Ўзбекистон "Адолат" СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+