Жамият тараққиётида сиёсий партияларнинг ўрни

06.05.2024 15:05:21

Ўзбекистон "Адолат" СДП Элликқалъа туман Кенгаши томонидан "Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларларининг ўрни" мавзусида тумандаги "Думанқалъа" маҳалла фуқаролар йиғинида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгаши депутати П. Тохсабинов ҳамда партиянинг туман Кенгаши раиси Ў. Каримов ва маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этди.

Тадбирни очиб бериш учун сўзга чиққан Ў. Каримов ўрни ва аҳамияти жиҳатидан сиёсий партиялар жамиятни ҳаракатга келтирувчи асосий сиёсий кучларнинг бири эканлигини таъкидлади.

Шу билан биргаликда, улар давлатни мафкура ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожлантириш ҳамда демократияни таъминлашда асосий ўринни эгалловчи жамоат бирлашмаси эканлигини айтиб ўтди.


Ўзбекистон "Адолат" СДП

Қорақалпоғистон Республикаси
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+