Жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш — асосий вазифа

06.05.2024 12:05:29

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сурхондарё вилоят филиалида тиббиёт ходимлари иштирокида "Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирдан сўз олганлар томонидан "Адолат" социал-демократик партиясининг энг муҳим дастурий вазифаларидан бири бу — жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг устувор мақсадларидан бири эканлиги таъкидланди.

Исроил Қурбонов, партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари:

Тадбирда аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш, жамиятни ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш, шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини тарғиб қилиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги айтиб ўтилди. Аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, шунингдек, ҳар бир фуқарода давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилардан тегишлича жавоблар олишди.

 

Дилафрўз Раҳматова
Ўзбекистон "Адолат" СДП
Сурхондарё вилояти Кенгаши
Мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+