Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни

29.04.2024 12:04:17

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилоят филиалида «Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилоят Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, тиббиёт маркази шифокорлари ва ҳамширалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган «Адолат» СДП Тошкент вилоят Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова томонидан «Адолат» социал-демократик партиясининг энг муҳим дастурий вазифаларидан бири бу — жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг устувор мақсадларидан бири эканлигини таъкидлади.

Бугунги кунда жамиятимизда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб, бу энг аввало, юртимизда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилиши қайд этди.
Учрашув давомида тадбир иштирокчилари ҳам сўзга чиқиб, ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашдилар. Тадбир сўнгида иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

«Адолат» СДП
Тошкент вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+