Жасоратли ватандошларимизга эҳтиром

08.05.2024 15:05:37

9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами тантаналари доирасида бугун Қувасой шаҳри марказида "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Тадбирда шаҳар секторлари раҳбарлари, Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати, "Aдолат" СДП депутатлик гуруҳи раҳбари, "Ветеран" бирлашмаси вилоят бўлими Кенгаши раиси Мўйсинжон Меҳмонов, "Aдолат" СДП Қувасий шаҳар Кенгаши, бирлашма аъзолари, шаҳар мудофаа, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар раҳбарлари, шаҳардаги бўлим ва ташкилотларнинг бошлиқлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Aйни кунларда Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида жойларда кенг кўламли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.


“Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+