Чегара билмас хавфга тўсиқ бўлиш ўз қўлимизда

23.04.2020 10:04:14

Ҳозирги вақтда коронавирус инфекцияси бутун дунё бўйлаб кўчки каби тарқалмоқда ва кўплаб эпидемик вазиятларни вужудга келтирмоқда. Кузатишлар шуни кўрсатадики, кекса ёшдаги ва сурункали касаллиги мавжуд  бўлган одамларни коронавирус касаллиги билан курашиш бироз қийинчилик туғдираётгани баъзи ҳолларда умидсизликка солаётганини кузатишимиз мумкин.

Ҳозиргача дунё олимлари бу касалликни енгиш учун аниқ вакцина ишлаб чиқармади, лекин касалликни юқтирмаслик учун кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бизнинг мамлакатимизда ҳам бу борада Президентимиз ташаббуслари билан аҳолини коронавирус касаллигига чалиниши ва тарқалишининг олдини олиш борасида кўпгина амалий ишлар бошлаб юборилгани таҳсинга лойиқ. Бироқ, гуруч курмаксиз бўлмагани каби орамизда бефарқ юртдошларимиз ҳам йўқ эмаслиги шундай оғир вазиятда кўриниб қолмоқда.

Шу юртда яшаётган ҳар бир юртдошимиз якдиллик билан карантин қоидаларига ҳамда шифокорлар маслаҳатларига риоя қилишимиз шарт. Зеро, вирусли пандемия чегара билмас экан, ҳар дақиқада унга тўсиқ бўлишни унитмаслигимиз керак.

Равшанбек ЖУМАНИЁЗОВ,

Урганч шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+