Саховатли адолатчи”лардан даромадсиз қолган оилалар мамнун

12.05.2020 14:05:56

Коронавирус нафақат иқтисодиёт тармоқларини, балки кунлик даромадга қараб қолган оилаларга ҳам жиддий қийинчиликлар туғдирди. Шуни ҳисобга олган Президентимиз “Саховат ва кўмак”  умумхалқ  ҳаракати ойлигида кам таъминланган оилаларга мурувват кўрсатишни устувор вазифа этиб белгилади. 2020 йил 5 май куни  видеоселектор йиғилишида ҳам боқувчисини йўқотган ёлғиз қарияларга, ногиронларга ҳиммат кўрсатиш, уларнинг аҳволидан узлуксиз хабар олишни кун тартибига  киритди. Бу-биргина масъул идораларнинг иши бўлибгина қолмай, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам бурчи эканлиги алоҳида таъкидланди.

Президентимизнинг ана шундай хайрли кўрсатмалари ва Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Саховатли адолатчи” лойиҳасини амалга оширишда қадим-қадимдан ўз аҳамиятини йўқотмай келаётган анъаналаримиз ва урф-одатларимиз қўл келмоқда. Миллийлик, шарқоналик ва ўзаро меҳр-оқибатни дилларига жо қилиб олган Ўзбекистон “Адолат” СДП Косон туман Кенгаши раиси Ваҳоб Ибрагимов ва партия фаоллари тумандаги кам таъминланган оилалар, қария ҳамда ногиронларнинг 50 нафарини ўз оталиқларига олдилар. Бугун даромадсиз қолган оилалар, кексалар ва муҳтожларга саховат ва кўмак кўрсатишни партиядошлар орасида биринчи бўлиб, халқ депутатлари Косон туман Кенгаши депутати Қаҳрамон Султонов бошлади. У жорий йилги кўклам ойининг ёзга уланаётган кунларида  карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз ҳисобидан 50 та оилага 10 миллион сўмлик ун, ёғ, шакар, гуруч, гўшт, макарон ва бошқа маҳсулотлар улашди. “Саховатли адолатчи” Қаҳрамон Султоновнинг бу ибратли ташаббуси ва саховатпешалигини Гувалак қишлоғи аҳолиси маъқуллади.

Шунингдек, бугун халқ депутатлари Косон туман Кенгаши депутати Лобар Абидова ҳам Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлигининг туман бўлими орқали Пудина, Қорабайир, Гишман қишлоғидаги 44 та саховат ва кўмакка муҳтож оилаларга ўз ҳисобидан 3 миллион сўмлик 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Косон туман Кенгаши фаоллари ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг шу кеча-кундуздаги хайрли, ибратли ва саховатли ишларидан кўпчилик ибрат олса арзийди.

 

Гулноза РАДЖАБОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+