3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни

04.05.2024 15:05:55

ТАБРИК

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!
Барчангизни 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан қизғин табриклайман!
Фидокорона меҳнати, азму шижоати билан адолат ва холислик тарафдори бўлган Сиз каби фаол журналистлар ва матбуот ходимларини бениҳоя қадрлаймиз ва шарафли фаолиятингизни ҳурмат билан эътироф этамиз.
Соҳа вакилларининг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиб беришдаги етакчилигини нечоғлиқ муҳим эканлигини яхши биламиз.
Эзгуликка хизмат қилаётган меҳнатларингиз халқ назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадрлидир.

Қадрли оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар!

Сизларни, бугунги касб байрамингиз муносабати билан яна бир бор табриклаб, барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, мамлакатимиз аҳолисини холис ахборот билан таъминлашдек масъулиятли ва шарафли касбингизда улкан муваффақиятлар тилайман!

Робахон Махмудова,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Сиёсий Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+