Аёл зўравонликнинг қурбони бўлмасин

08.05.2024 12:05:51

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаш, ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий тизим яратилган. Конституциямиз ва қонунларимизда инсон эрки, қадр-қиммати энг олий қадрият сифатида мустаҳкамланди. Инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим кўрсаткичларидан бири хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш, зўравонликлардан сақлаш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш демакдир. Ўзбекистон "Адолат" СДП Андижон вилоят кенгаши "Аёллар қаноти" ташаббуси билан Андижон машинасозлик институтида ташкил этилган тадбир айни шу мақсадга қаратилди.

Партия сафидаги фаол хотин-қизлар, институт ўқитувчилари ва талаба-қизлар иштирокидаги давра суҳбатида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, уларни тазйиқ ва зўравонликлардан сақлашга бағишланган маърузалар эшитилди. Уларни оилавий турмушдаги муаммоларини бартараф этиш, маиший зўравонлик қурбонига айланиб қолишларини олдини олиш ва бу борада улар ўз ҳуқуқларини яхши билишлари лозимлиги тушунтирилди.

Малоҳатхон Мусаева, Ўзбекистон "Адолат" СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:


- Давлатимиз томонидан кейинги йилларда аёлларга бўлган эътибор кескин ортди. Шунга қарамай, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик барҳам топмаётгани, айрим оилаларда уларга нисбатан қўпол муносабатда бўлинаётгани ачинарли. Бу аёллар билан ишловчи ташкилотлар зиммасидаги масъулиятни янада оширади. Бугунги тадбирдан кўзланган мақсад ҳам шу. Ҳеч бир аёл зўравонликнинг қурбони бўлмасин.

Юқоридаги муаммонинг олдини олиш, аниқлаш ва чек қўйиш долзарб вазифа. Бу борада жамоатчиликнинг кучидан фойдаланиш, ҳар биримиз масалага эътиборли бўлишимиз лозим.



"Адолат" СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+