Аждодлар жасорати унутилмайди

08.05.2024 15:05:49

Олтиариқ туманида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

9 май Хотира ва Қадрлаш муносабати билан Олтиариқ туманидаги Хотира майдонида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

Унда туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, "Нуроний" жамғармаси, ДДХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм, корхона, ташкилот раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши фаоллари иштирок этди.

Туман ҳокими Ш. Турдиалиев уруши йилларида жанггоҳларда ва фронт ортида жасорат кўрсатган аждодларимиз хотирасини ёд олиб, тинчликнинг асраш йўлидаги уларнинг матонати барчага ибрат бўлишини таъкидлади.

"Нуроний" жамғармаси туман бўлими раҳбари К. Пармонов ҳар бир нуроний юртимизда доимий эъзозда эканлигини эътироф этди.

Маданият бўлими ва 14-мактабнинг ўқувчилари томонидан театрлаштирилган томошалар ва ҳарбий машқлари намойиш этилди.


Алижон Ҳамдамов
“Адолат” СДП
Олтиариқ туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+