"Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи"

06.05.2024 15:05:09

Ургут тумани “Навбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ФХДЁ бўлимида Ўзбекистон "Адолат" социал демократик партияси Ургут туман Кенгаши, фаол партия аъзолари "Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида "Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоялаймиз" мавзусида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда туман Кенгаши раиси Замира Абдураҳмонова сўзга чиқиб, қонунларимизда ҳар қандай зўравонликка нисбатан жазо белгиланганлиги, ҳеч ким инсон, айниқса аёл шаънини оёқ ости қилишга, уни таҳқирлашга ҳаққи йўқ эканлиги, жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг оила ва жамиятдаги ролини кучайтириш, хотин-қизларни давлат бошқаруви ва сиёсатга фаол жалб этиш, энг асосийси зўравонликларнинг барча кўринишларидан, таҳдидлардан ҳимоялашга ҳаммамиз бирдек масъул ва жавобгар эканлигимизгни таъкидлаб ўтди. 



 

Сурайё Аҳмедова,
Халқ депутатлари
Ургут туман Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+