"Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш" мавзусига бағишланган давра суҳбати

06.05.2024 14:05:57

Давлатимиз раҳбари бошчилигида бошланган ислоҳотлар кўплаб соҳалар каби болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси соҳасида ҳам туб ўзгаришларни бошлаб берди. Янгиланган Бош қомусимизда бола ҳуқуқлари кафолатларига алоҳида эътибор қаратилган.

Айнан шундай ислоҳотлар ижросида болаларни зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилиш ва Ўзбекистон болалари учун хавфсизроқ ҳамда янада қулай муҳитни яратиш устувор вазифалардан биридир. Бу йўлдаги биринчи муҳим қадам сифатида “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилганлиги юксак аҳамиятга эга.

Ўзбекистон "Адолат" СДП Нукус шаҳар Кенгаши томонидан пойтахтимизда жойлашган Нукус давлат педагогика институти олийгоҳида "Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш" мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон "Адолат" СДП Нукус шаҳар Кенгаши раиси Боғдагул Машарифова, Ўзбекистон "Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши "Аёллар қаноти" раиси, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Улбосин Сейтжановалар қонун лойиҳаси юзасидан батафсил маълумотлар берди.

Бугунги глобаллашув даврида иродаси бақувват, мустақил дунёқарашга эга, соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш олдимизда турган муҳим вазифалар ҳисобланади, - деди Улбосин Сейтжанова.









Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+