Фахрийлар - фахримиз

08.05.2024 15:05:08

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сурхондарё вилояти Кенгашида узоқ йиллар намунали хизмат қилиб, обрў-эътибор билан фахрийликка чиққан инсонлар кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг хизмат ва ҳаёт йўли ёшлар учун ибрат мактаби ҳисобланади. Бу тоифа инсонларнинг намунали ва шарафли хизмат фаолиятини фуқаролар, айниқса, ёш ходимларга кенг тарғиб қилиш орқали тизим имижини ошириш борасида вилоят Кенгашида бир қатор ибратга молик ишлар, қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири сифатида 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан вилоят Кенгашида узоқ йиллар сабот билан намунали хизмат қилиб фахрийликка чиққан, 2006-2013 йилларда раҳбарлик қилган собиқ вилоят Кенгаши раиси Раҳимқул Чоршанбиев ҳамда партиянинг собиқ Термиз туман Кенгаши раиси Дўстмурод Нормуродовлар таклиф қилиниб хизмат фаолияти ва эришган натижалари борасида "Фахрийлар - фахримиз" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда фахрийлар хизмат йилларидаги фаолияти, ютуқлар, олиб борилган партиявий ислоҳотлар, ўз навбатида учраган муаммолар ва қийинчиликлар, машаққатли ва меҳнатнинг ўзига хос ижобий томонлари хусусида ходимларга сўзлаб беришди.

Бир сўз билан айтганда, фахрийлар тажрибаси, улар босиб ўтган хизмат йиллари барчамиз учун ибрат мактаби ҳисобланади. Шунингдек, фахрийлар ўз тажриба ва малакаларини ёшларга сўзлаб бериб, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.



Севарахон Хуррамова,
“Адолат” СДП
Сурхондарё вилояти Кенгаши
Ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+