Хотира муқаддасдир

08.05.2024 14:05:48

Маълумки, 9 май юртимизда "Хотира ва қадрлаш куни" сифатида анъанавий тарзда нишонлаб келинади. Ўтганларни ёд этмоқ, борларнинг, хусусан, нуроний отахонлар ва пиру бадавлат онахонлар, дуогўй, мўйсафид, муштипар бувижонларимизнинг қадрига етмоқ биз фарзандларнинг бурчидир. Жумладан, 7 май куни Самарқанд шаҳар Олимпиада захиралари ва спорт мактаби ўқувчилари ва малакали ўқитувчилари Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида жойлашган “Мотамсаро она ҳайкали" пойига гуллар қўйиб, урушда шаҳид бўлган ота-боболаримиз руҳлари ёд этилди.

Ушбу учрашувда Ўзбекистон "Адолат" социал демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раис ўринбосари Асқар Холиқов, йиғилган ёшларга ўтган аждодларимиз, уларнинг Ватан мустақиллиги йўлида мардонавор тарзда қилган жангу-жадаллари ҳақида тушунчалар берди.



"Адолат" СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши,
Матбуот хизмати.


Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+