Ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданият

06.05.2024 17:05:33

Фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари ва маданияти юксак даражада бўлса, улар ижтимоий ҳаётда бўлаётган ўзгаришларга фаол муносабатда бўлади. Ўз фикрларини билдирган ҳолда, жамият тараққиётига ҳисса қўшадилар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон "Адолат" СДП Олтинкўл туман кенгаши "Ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданият" мавзусида сиёсий ўқиш ташкил этди. Унда партия аъзолари билан бирга тадбиркор ёшлар ҳам қатнашдилар.

Иштирокчиларга дастлаб Конституциямиз ва амалдаги қонунларда белгиланган фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, қонунларимизга киритилаётган ўзгартиришлар юзасидан тушунча берилди. Ҳуқуқшунослар томонидан аксарият жиноятчиликларни келиб чиқишининг асосий сабаби фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши билмаслиги кўрсатиб ўтилди. Сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиш учун ҳам қонунларимизни яхши билиш лозимлиги таъкидланди.

Маърузалардан сўнг тадбир қатнашчиларининг мавзу юзасидан билимлари синовдан ўтказилди. "Ўз ҳуқуқингизни биласизми?", деган савол остида ўтказилган сўровномада аксарият ёшлар фаол иштирок этди. 

Тадбир якунида олтинкўллик "адолатчилар" таълим муассасаларида мана шундай тадбирлар ташкил этиш орқали жамоатчиликнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини оширишга қарор қилдилар.

“Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
   Матбуот хизмати.   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+