Инсон хотираси улуғ

08.05.2024 10:05:48

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан "Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ва Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи, "Янги Сирдарё" газетаси бўлим мудири Хуршида Нишонова билан ҳамкорликда Гулистон шаҳар 7-умумтаълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида Сирдарё вилояти Хотира майдонида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни "Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Жамол Комилов кириш сўзи билан очиб, бу сананинг юртимиз тарихида нақадар муҳимлиги, 2-жаҳон урушида ҳалок бўлган ҳар бир ўзбекистонлик Ватанимиз фарзанди эканлигини таъкидлаб ўтди. Хотира майдонига ўрнатилган "темир дафтар"га зарҳал ҳарфлар билан битиб қўйилган ватандошларимиз билан фахрланиш ва уларнинг жасоратларидан ўрнак олиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳимлиги юзасидан маъруза қилди. Тадбир давомида Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси Анорбой Норқулов томонидан хотира майдонининг яратилиш тарихи ва ундаги Сирдарё вилоятидан урушга қатнашганлар исми шарифлари ва улар кўрсатган қаҳрамонликлар юзасидан ёшларга маълумот бериб ўтилиб, ҳозирги кунда вилоятимизда бир нафар уруш қатнашчиси Боёвут туманида истиқомат қилувчи 1926 йилда туғилган Ўскан бобо Ходжиманов тўғрисида сўзлаб берди.

Маърузачилар ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида машаққат чекканлар борлигини айтиб, ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиш кераклигини алоҳида таъкидланди.

Хотира ва Қадрлаш кунини муносиб нишонлашдан кўзлаган бош мақсадимиз – Ватан ҳимоячиларини хотирлаш, орамиздаги фидойи инсонларнинг, тинчликнинг қадрига етиш, урушни қоралаш, тинч-осойишта яшаётганимиз, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун тер тўкиб, унумли меҳнат қилаётганимизнинг шукронасини қилишдан иборат.

 

Адолат СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+