Инсон қадри улуғ, хотира муқаддасдир

08.05.2024 16:05:55

Бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз учун кураш олиб борган, ҳатто, азиз жонидан кечган инсонлар хотираси ҳамиша қалбимиз ардоғида, ҳаётларининг эса қадрини улуғлайверамиз.

Ёзёвон туманида ташкилланган "Юрт фидоийлари унутилмайди!" мавзусидаги самимий мулоқотда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, байналмилалчи жангчилар иштирок этдилар. Ватан тинчлиги, халқлар бирдамлиги йўлида жанггоҳларда вафот этган марди майдонлар ёдга олинди.

Хотиралар аччиқ, ҳозирги давр эса кишини огоҳликка ва ҳушёрликка чорлайди. Замон шу муқаддас тинчликни, мусаффо осмонни, эллар бирдамлигини кўз қорачиғидек асрашга ундайди, - деди Ўзбекистон "Адолат" СДП Ёзёвон туман Кенгаши раиси Бахтиёр Мирзаматов. Тадбирлар туман марказидан маҳаллаларга, хонадонларга кўчди.


"Адолат" СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+