Кексалар "адолатчилар"дан хурсанд

09.05.2024 14:05:21

Кейинги йилларда инсон қадрини улуғлаш, фуқароларни давлат ҳимоясига олиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Конституциямизда ҳам бунга алоҳида эътибор қаратилган. Шу сабаб бу нафақат масъул идораларнинг, айни вақтда жамоатчиликнинг ҳам биринчи даражали вазифасига айланди.

9 май - Хотира ва Қадрлаш куни арафасида айтиш мумкинки, бу йўлдаги эзгу ишлар янада кенг қанот ёзди. Фахрийлар ва кексаларга ғамхўрлик, уларни эъзозлашга қаратилган тадбирлар юртдошларимизни хайрли ишларга бошламоқда.

Андижонлик "адолатчилар" ҳам "Кексалар партия эътиборида" шиори остида қариялар ҳолидан хабар олишга бел боғладилар. Партия фаоллари биринчи навбатда якка-ёлғиз яшовчи ва имконияти чекланганлар хонадонига бориб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатмоқда. Ўз ўрнида жамиятимиз ривожи йўлида самарали меҳнат қилган отахон ва онахонлар ҳам эътибордан четда қолмаяпти.


Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+