КEКСАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

09.05.2024 15:05:29

Мамлакатимизда азалдан кекса ёшдаги кишиларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, уларнинг дуоси олинади. Хотира ва қадрлаш куни арафасида Адолат СДП Чортоқ туман Кенгаши раиси Ҳабибахон Мирабдуллаева ва

халқ депутатлари туман кенгаши депутати, котибият мудири Дилафрўз Ҳамрохўжаева туманда истиқомат қилаётган меҳнат фахрийларини йўқлаб, хонадонларига боришди.

Жумладан, «Наманган» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 87 ёшли Раҳимжон ота Қорабоев, 90 ёшни қоралаган Ҳошимжон ота Тошбоев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи, халқ таълими аълочиси Башоратхон ая Ҳошимова хонадонларига бориб, уларнинг суҳбатини олишди.

Кексалик гаштини сураётган отахон ва онахонлар ҳукуматимиз томонида кўрсатилаётган ғамхўрликлардан миннатдор эканликларини билдиришди. Нуронийларга партия номидан эсдалик совғалари улашилди.

 

«Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+