Мурожаатларнинг ечими бўйича аниқ ҳаракатлар бошланди

07.05.2024 10:05:16

Аҳоли муаммолари, уларнинг ечими бўйича бугун халқ депутатлари Қўшработ туман Кенгашига "Адолат" СДПдан сайланган депутат Абдухамит Тухтаров "Хонназар" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.

Қабулга келган фуқаролар ўзларининг турли масалалари юзасидан депутатга мурожаат қилишди. Уларнинг аксар қисми йўл таъмири, аҳоли бандлигини таъминлаш, моддий ва тиббий ёрдам масалаларида бўлиб, ҳар бир мурожаат юзасидан атрофлича ўрганишлар олиб бориш режалаштирилди.

Депутатга билдирилган ҳар бир муаммо бўйича ўрганиш ишлари олиб борилиши, шунингдек, масалаларнинг ечими бўйича мутасаддиларга ваколатидан фойдаланган ҳолда тегишли сўровлар билан мурожаат қилиниши айтилди. 

 




Лола Саидова,

“Адолат”СДП
Самарқанд вилоят 
Кенгаши
Раис ўринбосари.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+