Ўзбекистон туманида "Нафосат" байрами бўлиб ўтди

01.05.2024 09:05:09

Дунё аҳлини яхши мақсадлар бирлаштирганидек, гўзаллик инсон қалбига улуғвор орзу-ниятларни, янги ғоя ва ташаббусларни армуғон этади. Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси Ўзбекистон тумани Кенгаши раиси, депутат Муаттархон Ҳамидова туман Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда тумандаги «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинида «Нафосат» байрамини ташкил этди.

Оилада меҳрибон она, севимли умр йўлдош, сирдош ва маслаҳатгўй буви ва опа–сингил сифатида қадри эъзозланадиган хотин-қизларнинг бугунги кундаги ибратли тимсолини тарғиб этиш тадбирнинг бош мақсадига айланди. Унда устоз, тадбиркор аёл, оила бекаси, келинчак, хонанда, сухандон, хизматчи тимсоллари миллийликни қадрлаган ҳолда ёшларга ибрат сифатида намойиш этилди. Шунингдек, бугунги кун хотин-қизларининг маънавияти, одоб ахлоқи, муомала маданияти борасида ҳам баҳс-мунозаралар ўтказилди.

Шу она заминда истиқомат қилар эканмиз, миллийлигимизни унутмаслигимиз, либосларимиз қалбимиздаги покиза орзу –ниятларимизнинг, бебаҳо қадриятларимизнинг бир бўлаги сифатида сақланиб қолиш ва келгуси авлодларимизга ҳам ўлмас мерос сифатида қолдиришимиз даркор,- дейди партия етакчиси Муаттархон Ҳомидова.

Ибратли тимсоллар қиёфасида намоён бўлган фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+