Партия етакчиси ташаббускор бўлиши шарт

01.05.2024 17:05:47

Амалдаги йилда республикамизда Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашларга навбатдаги сайловлар ўтказилиши кутилмоқда. Бу жараён шубҳасиз сиёсий партия етакчиларидан янада фаолликни, ўзининг танилувчанлигини оширишни ва жамоатчилик орасида тарғибот ишларини олиб боришни талаб этади. Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгашида ўтказилган «Партия етакчиси: сиёсий фаоллик ва ташаббускорлик» мавзусидаги сиёсий ўқувда айни шу тўғрида сўз юритилди.
Ҳудудий партия кенгашларининг раислари дастлаб янги таҳрирдаги Конституциямиз, Сиёсий партиялар тўғрисидаги қонун ва сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар билан таништирилди. Навбатдаги сайловларда сиёсий партиялар зиммасидаги масъулият янада ошишлиги кўрсатиб ўтилди. Ўз ўрнида андижонлик «адолатчилар»нинг сиёсий жараёнлардаги иштироки ва маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликдаги фаолиятига эътибор қаратилди.

Азамжон Холиқов, Ўзбекистон «Адолат» СДП Шаҳрихон туман кенгаши раиси:

-Шиддаткор давр барча соҳаларда изланишни, ташаббускорликни талаб этмоқда. Буни сиёсий жараёнлар партия етакчиларидан янада фаолликни талаб этаётганида ҳам кўриш мумкин. Аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш, сиёсий куч атрофида бирлаштириш, шу орқали ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда бу катта аҳамиятга эга. Агар етакчи янгиликларни ўз вақтида ўрганиб бормаса жамоатчилик орасига кириб боришда ва ишончини қозонишда кўзлаган мақсадига эриша олмайди. Шу маънода бугун тажриба алмашдик, билимларимизни оширдик.

Тадбир доирасида сиёсий етакчи ва сардорлик юзасидан сўровнома ўтказилди. Тажрибали ҳудудий кенгаш раисларининг тажрибаларини оммалаштиришга келишиб олинди.

«Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+