Партиянинг Хоразм вилоят Шовот туман Кенгашида тажриба алмашилди

08.05.2024 12:05:13

 

Ўзбекистон "Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан партиянинг Шовот туман Кенгашида шаҳар ва туман Кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди. Унда партия фаоллари, депутатлари, "Аёллар" ва "Ёш адолатчилар" қанотлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари иштирок этишди. 

Ўқув-семинар даставвалига Шовот туман Кенгаши томонидан меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши ва бошқа бир қатор ташкилий масалалар муҳокама этилди.

Шундан сўнг ўқув-семинар Давлат хизматлари маркази туман бўлимида давом этди. Партия Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тоҳир Палванов семинарни кириш сўзи билан очиб, жорий йилнинг биринчи чораги натижаларига кўра, Шовот туман Кенгаши "Энг намунали Кенгаш" деб топилгани, бунинг замирида катта меҳнат ва масъулият мужассам экани тўғрисида гапирди. Ўқув-семинарнинг мақсади шаҳар ва туман Кенгашларнинг фаолиятини янада ривожлантириш, жорий йилда кутилаётган депутатлик сайловларда фаол иштирок этиб, муносиб ўринни эгаллаш партиянинг олдида турган энг устувор вазифалар экани хусусидаги фикр ва мулоҳазалари иштирокчиларнинг диққат эътиборида бўлди.

Шунингдек, депутатлар ва депутатлик гуруҳлари фаоллигини ошириш, сессия ва доимий комиссия йиғилишларига масала киритиш, мансабдор шахс эшитувларини фаоллаштириш, партия сафини фаол аъзолар сони ҳисобига ошириш каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Шундан сўнг, партия Шовот туман Кенгаши раиси Меҳриноз Абдиязова туман Кенгаши, депутатлик гуруҳи томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, келгуси режалар тўғрисида нутқ сўзлади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ҳозирги кунда Шовот туман Кенгаши аъзолар сони 5452 нафарни ташкил этиб, 24 та бошланғич партия ташкилотига беркитилган. Уч нафар депутатдан иборат депутатлик гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Туман Кенгаши сессиясига 5 та, доимий комиссия йиғилишига 6 та масала киритилган, 8 та мансабдор шахс эшитуви ташкил этилган. 50 тадан зиёд фуқаролар мурожаатлари эшитилиб, 17 та мурожаат депутатлик сўрови орқали, 25 таси оғзаки мурожаатлар орқали ечим топган, қолган мурожаатлар ижроси назоратга олинган. Мурожаатларга асосан 50 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланган.

Шунингдек, семинарда туман Кенгаши фаолиятини тизимли олиб боришдаги саъй ҳаракатлар, кузатилган айрим камчиликлар ва келгуси режалар тўғрисидаги иштирокчилар қизиққан саволларга Кенгаш раиси Меҳриноз Абдиязова томонидан тўлақонли жавоблар берилди.

Тажриба алмашишга қаратилган ўқув-семинар "UzTeX Shovot" МЧЖдаги 200 нафардан зиёд аъзони ўз атрофига бирлаштирган бошланғич партия ташкилоти ҳамда корхона фаолияти билан танишиш, бу ерда фаолиятини олиб бораётган партиядошлар билан суҳбатлашиш билан давом этди.

Шундан сўнг, 9 май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан партия фахрийларининг ҳолидан хабар олинди.

Ҳадича Собирова, "Адолат" СДП Гурлан туман Кенгаши раиси:

Ўқув-семинар давомида сиёсий ва ҳуқуқий билимларимни бойитиш билан бирга Кенгаш фаолиятини самарали олиб бориш айниқса, сессия, доимий комиссия йиғилишларига масала киритиш, мансабдор шахс эшитувларини фаоллаштириш каби долзарб вазифаларни самарали амалга ошириш механизмларини тўла тушуниб олдим. Шунингдек, партиядаги фаолиятимга кўп вақт ўтмай, ҳамкасбларимнинг қўллаб-қувватлаши билан тажрибам тобора ортиб бормоқда айниқса, жамоамизнинг аҳил ва бирдамлиги ишчанлик кайфият билан меҳнат қилишга замин яратмоқда.

Ўқув- семинар давомида Кенгаш фаолиятини ривожлантиришда муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ партия фаолларига, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари партия вилоят Кенгашининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.

5-сон Мактабгача таълим ташкилотида фаолият олиб бораётган 20 нафар ишчи –хизматчи, тарбиячилар партияга аъзоликка қабул қилинди ва "Оқ-олтин" маҳалла фуқаролар йиғинидаги янги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди. Бир сўз билан айтганда, партия томонидан амалга оширилаётган бу каби саъй ҳаракатлар партиянинг нуфузини кенг омма орасида ошиб боришида хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.






 

Замира АБДУЛЛАЕВА,
"Адолат" СДП
Хоразм вилоят
Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+