Сафдошларимиз кексалар хонадонида

06.05.2024 14:05:55

Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш — улуғ қадрият. Бу борада мамлакатимизда ҳар йили қабул қилинаётган дастурларда ёши улуғ, нуронийларга бўлган ҳурмат, эътибор ўз ифодасини топмоқда. Кейинги йилларда 9 май — Хотира ва Қадрлаш кунини умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланаётганининг замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётади.

Ўзбекистон "Адолат" СДП Шаҳрихон туман Кенгаши томонидан "Кексалар партия эътиборида" шиори остида ташкил этилган тадбирда юқоридагилар ўз ифодасини топди. Партиядошларимиз кекса авлод вакилларининг хонадонларига кириб бориб, меҳр улашдилар. Юртимиздаги тинчлик, давлатимизнинг бугунги сиёсати ва инсон қадрига бўлган эътибор тўғрисида суҳбатлашилди. Ўз ўрнида отахон ва онахонлар эътибордан хурсанд бўлиб, дуога қўл очдилар. 

Абдуҳаким Абдувалиев, Тегирмонбоши МФЙда яшовчи меҳнат фахрийси:

- Юртимиздаги тинчликка кўз тегмасин. Биз азалдан тинчликсевар халқмиз. Бунинг замирида миллий маънавий меросимиз ётади. Буни қадрига етиш ҳар биримизнинг бурчимиз.

Кексалар айтганидек, инсонга тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам хотиржам бўлмайди.



Ўзбекистон "Адолат" СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+