Тадбиркор аёл — келажак бунёдкори

29.03.2024 16:03:06

Бугун хотин-қизларнинг қайси соҳани эгаллаган бўлмасин, ҳар бирида тадбиркорлик ва ишбилармонлик қобилиятларини ривожлантиришлари ва янги-янги тадбиркорлик тармоқларини жорий этишга кўмаклашиш давр талабидир.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи масъулияти чекланган жамияти, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкиллаштирилган “Тадбиркор аёл — келажак бунёдкори” кўрик-танлови ҳам ана шу эзгу мақсадга қаратилган.
Тадбирда жамиятнинг ўндан зиёд ишчи-хизматчилари белгиланган вазифаларда ишлаш билан бир қаторда, қўшимча даромад топиш йўлидаги маҳоратлари, тадбиркорлик соҳасини юритиш учун эгаллаган иқтисодий, ҳуқуқий билимлари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳолаб борилди.


Кўрик-танловда бош ҳакамлик қилган “Шуҳрат” медали соҳибаси, тадбиркор, “Ибратли бекам” ўқув маркази директори ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева иштирокчиларининг чиқишларини муносиб баҳолаш билан бирга ўз тажрибалари юзасидан маҳорат дарсларини ҳам олиб борди. Шунингдек, партия етакчиси иштирокчиларнинг сиёсий ҳуқуқларини ошириш борасида "Адолат" партияси Сайлов олди дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритиб, иштирокчиларни партия сафидан муносиб ўрин эгаллашларига даъват этди.
Танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Гулчеҳра Аҳмедова,
Ўзбекистон "Адолат" СДП
Фарғона вилоят Кенгашининг
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+