Уруш фахрийси хонадонида

06.05.2024 13:05:44

Ўзбекистон "Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходимлари Тахиятош тумани "Ойдин йўл" МФЙда истиқомат қилувчи 95 ёшдаги фронт орти уруш фахрийси Жумадурди ота Балбаевнинг хонадонига бўлиб, фахрийнинг ҳолидан хабар олинди. 

Партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н. Қайпбергенов табаррук ёшдаги отахонни байрам билан табриклади.

Отахонга партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши номидан тайёрланган совғалар топширилди. Ўз навбатида уруш фахрийси Ж. Балбаев давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва юртимиз тинчлиги бардавом бўлишини тилади.

Ўзбекистон "Адолат" СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+