Юридик университетда ҳам Бош қомусимизнинг аудио китоби тақдимоти бўлиб ўтди

30.04.2024 23:04:49

Юридик университетда ҳам Бош қомусимизнинг аудио китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун, 30 апрель — янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умумхалқ референдуми асосида қабул қилинганига бир йил тўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан яратилган Конституциямизнинг аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбирлар бир қатор олий таълим муассасаларида кўтаринки руҳда ўтди.

Хусусан, юридик кадрларни тайёрлаш бўйича мамлакатимизда таянч олий ўқув ва илмий-услубий муассаса ҳисобланган Тошкент давлат юридик университетида ўтказилган тақдимот тадбири ҳам ўзгача мазмун-моҳият касб этди.

Партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ва партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова йиғилганларга партия ташаббуси билан яратилган янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоби аҳолининг кенг қатламига мўлжалланган бўлиши билан биргаликда мазкур олийгоҳнинг талаба-ёшларига ҳам ўқув жараёнларида Бош қомусимиздаги халқчил нормаларнинг мазмун-моҳиятини теран англаш, мамлакатимиз қонунчилиги асосини чуқур ҳис этишда яқин кўмакчи бўлишини таъкидлаб ўтди.

Қолаверса, партия раҳбари университет кутубхонаси учун совға сифатида мазкур аудиокитоблар тўпламини университет ректори Исламбек Рустамбековга топширди.

Шунингдек, жараёнда партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев партия келгусида ҳам мазкур аудио китоблардан ушбу университет тизимидаги барча техникумларга бепул етказиб беришни режалаштирганлигини айтиб ўтди.

Тадбир якунида университет ректори Исламбек Рустамбеков партиянинг аҳоли, хусусан ёшлар ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришдаги ташаббусларини эътироф этиб, самимий миннатдорчилигини билдирди.

"Адолат" СДП 
Матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+