Чад республикаси: ҳокимиятга келган ҳарбийлар мамлакат чегараларини ёпди

21.04.2021 15:04:15

Марказий Африкадаги Чад республикасида президент вафотидан сўнг ҳокимиятга келган ҳарбийлар мамлакат чегараларини ёпди, дейилади “France 24” хабарида.

Армия, шунингдек, фавқулодда ҳолатни эълон қилди.  

Аввалроқ Чад президенти Идрисс Деби исёнчилар билан жангдаги жароҳатлари туфайли оламдан ўтганди.

У мамлакатни 1990 йилдан буён бошқараётган бўлиб, вафотидан олдин олтинчи муддатга давлат раҳбарлигига сайланганди.  

Унинг вафотидан сўнг Чад ҳукумати ва парламенти тарқатиб юборилди, яқин 18 ойда мамлакатни ҳарбий кенгаш бошқаради. Кенгашга собиқ президентнинг ўғилларидан бири, 37 ёшли генерал Муҳаммад Идрис Деби Итно раҳбарлик қилади.

маълумот: УзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+