Мозамбикда жангарилар ҳужумидан кейин 800 дан зиёд киши бедарак йўқолган

31.03.2021 14:03:39

Жангариларнинг Кабу-Делгаду вилояти Пальма шаҳрига уюштирган ҳужумидан кейин 800 дан ортиқ тинч аҳоли вакили қаердалиги ҳамон номаълумлигича қолмоқда, деб хабар беради маҳаллий фаолларнинг бири РИА Новостига.

Жангарилар Пальма шаҳрига ўтган ҳафтанинг чоршанба куни ҳужум қилиб, жума куни шаҳар устидан тўлиқ назорат ўрнатган эди. Кўпчиллик маҳаллий аҳоли жангарилардан қочиб, яқин орадаги ўрмонларга яширинган.

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси ҳужум қилинган ҳудудда гуманитар вазият жуда ёмон аҳволда эканини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, жангариларга қарши жанг давомида ўнга яқин киши ҳалок бўлган, шу билан бирга, жангари гуруҳлар ва хавфсизлик кучлари ўртасида қуролли тўқнашувлар ҳамон давом этмоқда.

БМТ маълумотига кўра, яқин орада минглаб одамлар хавфсиз жойга етиб олиш учун турли йўллар билан ҳудудни тарк этишга ҳаракат қилади.

Пальма шаҳрини 2 мингга яқин хорижий ишчилар ҳам тарк этгани таъкидланмоқда.

 

маълумот: УзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+