Партиянинг "Аёллар қаноти" Кенгаши Мурожаатнома асосида ўз вазифаларини белгилади

15.01.2021 19:01:29

Ўзбекистон “Адолат” СДП “Аёллар қаноти” Республика Кенгаши томонидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун моҳияти, унда хотин-қизлар олдида турган муҳим вазифалар юзасидан Республика миқиёсидаги онлайн-конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда мурожаатномада илгари сурилган ҳар бир ташаббус мамлакатимиз ривожи, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди. Зеро, нафақат юртимиз, балки бутун дунё ҳамжамиятининг янгиланишларга бўлган эҳтиёжи юксалиб, глобал муаммоларга ечим излаш барчанинг кечиктириб бўлмас вазифасига айланган бир пайтда, оқилона сиёсатгина долзарб мақсад ва вазифаларнинг ижросини таъминлашга кафолат бўла олади.

Конференцияда эҳтиёжманд оилаларнинг икки минг нафар қизи олий ўқув юртларига алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилиниши бу борадаги ислоҳотларнинг амалий натижаси бўлганлиги таъкидланди.

Давлатимиз рахбари томонидан Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашини ташкил этиш таклифи илгари сурилганлиги,  хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича республика ва ҳудудий жамғармаларни янги ташкил этиладиган кенгашлар ихтиёрига ўтказиб бериш мақсадга мувофиқ эканлиги, аёлларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жойларда аниқланган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш учун бюджетдан қўшимча равишда 1 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилганлиги, бунинг учун “Халқ банки” томонидан хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларини ишлаб чиқиш ва кредит олишда амалий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими жорий этилганлиги мамнуният билан эътироф этилди.

Ушбу конференцияда партиянинг аёллар қаноти ҳудудий Кенгашлари томонидан бир қатор амалий таклиф ва ташаббуслар ўртага ташланди.

Хусусан:

- худудий Кенгашлар қошида “Адолат”нинг фаол адолатли аёллари” клуби ташкил этиш;

- “Уй бекалари”  клубини ташкил этиш;

- “Аёл депутатлар” клубини ташкил этиш;

- Бепул юридик хизмат кўрсасатишни ташкил этиш;

- “Меҳр-3” инсонпарварлик операцияси доирасида нотинч нуқталаридан она Ватанимизга қайтарилган хотин-қизлар ва болаларни ижтимоий химоялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби долзарб муаммолар ечими юзасидан амалий режа ва таклифлар илгари сурилди.

Айни пайтда, юрт равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган аёллар ўртасида республика миқёсида “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли”, “Адолатли қайнона” кўрик-танловларини ташкил этиш, “Аёллар ўртасида ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш – адолатли жамиятнинг муҳим вазифаси” ва  “Аёллар муаммоларига адолатли ечим” шоири остида туркум учрашув ва тадбирлар ташкил этиш келгуси вазифалар сифатида белгилаб олинди.

Гулнисо САИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

Марказий аппарати бўлим мудири

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+