Аҳолини ўйлантирган масалалар назоратга олинди

31.01.2022 10:01:17

 Бугун  “Адолат”СДП    Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси депутати  И.Қудратов  сайланган округларда бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказмоқда . Ушбу жараёнда халқ вакиллари аҳоли манфаатлари билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий муаммоларни янада чуқур ўрганишга, таклифлар ишлаб чиқиб, қонунчиликда акс эттиришга жиддий эътибор қаратмоқда.

Шундай учрашув аҳоли билан  Гулистон туманидаги  “Теракзор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 6-сонли мактаб биносида  ташкил қилинди.

Учрашувда тумандаги “Сохилобод”, “Фурқат”, “Олтин водий”, “Шарқ ҳақиқати”, “Сохил”, “Теракзор”, “Боёвут маҳалла” фуқоролар йиғини раислари ва фаоллари, Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари қатнашишди.Учрашувда маҳаллалардаги муаммолар ўргангилди. Хусусан маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш  газ таъминоти , суюлтирилган  газ келишидаги муаммолар маҳалла раислари ва фаоллар томонидан мурожаатлар эшитилди.

Жумладан: “Соҳил” МФЙ фуқороси Ш.Шерматов ва Б.Эшонқуловлар  газ таъминоти масаласида Ҳудудгаз Сирдарё  бошлиғига  учрашиб Бекобод тумани Ачамайли қишлоғи орқали табиий газ тармоғини тортиш масаласини ечишда амалий ёрдам сўрадилар.

Маҳалладаги мавжуд боғча, мактаб, оилавий поликлиникани газ билан таъминлаш масаласи, “Сохилобод” МФЙ дан депутат  Х.Усмонов Гулистон –Бекабод йўналишидаги йўлни таъмирлаш зарурлиги, Х.Каримова пиёдалар йўлакчасини ташкил қилиш ва Халқа йўл кўчаларига столба, тунги  ёритгичлар ўрнатилиши бўйича мурожаат қилишди.

“Олтин водий” МФЙ раиси Мустаққилик, Булоқбоши кўчаларига столба ўрнатилиш, Катта ариқ кўчасидаги сув трубаси ёрилганлиги ва уни таъмирлаш ишлари олиб бориладиган бўлди.

“Фурқат” МФЙ депутати А.Умурзоков маҳалладаги кўприк синганлиги уни таъмирлаш лозимлиги, 30-сонли мактабга қатнов йўлини таъмирлаш ва транспорт қатновини йўлга қўйиш бўйича маъсул ташкилотга сўровнома чиқарилди.

“Сохил ”МФЙ раиси М.Эсиргапов  32-сонли мактабга ўқувчилар учун спорт зали ва мактаб ошхонаси зарурлиги каби муаммолар ва  камчиликлар депутат назоратига олинди ва  тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари орқали мурожаат этиладиган бўлди.

   “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+