«Бор меҳримиз сенга болажон!» беғараз донорлик акцияси Ургут туманида ўтказилди

07.12.2022 17:12:30

Унда кўплаб юртдошларимиз саховатли ишга бош қўшдилар. Акция давомида Ўзбекистон «Адолат» СДП Ургут тумани Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Ургут туман Кенгаши депутатлари, партия хайрихоҳлари ҳамда тиббиёт ходимлари, шунингдек, ёшлар ва кўнгиллилар иштирок этишди.

Акцияда фаол иштирок этган донорлар ҳамда тиббиёт ходимлари партия томонидан эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Маълумот учун, мазкур акция 10 декабргача давом этиши режалаштирилган.

«Бор меҳримиз сенга, болажон!» эзгу шиори остида ўтказилаётган ушбу беғараз донорлик акциясига барча кўнгилли, олийжаноб юртдошларимизни таклиф этамиз!

Замира Абдураҳмонова,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Ургут туман Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+