Депутат хонқалик  сайловчиларининг муаммоларини бартараф этмоқда

31.01.2022 10:01:28

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев хонқалик сайловчилари билан учрашиб, уларнинг  яшаш шароити,  ўйлантириб келаётган муаммолари билан қизиқмоқда.  Аниқланган муаммолар  депутатнинг ёрдами билан  бирин кетин ижобий ечимини топмоқда.

   Депутатга туман ҳокими Муродбек Давлетов, туман Молия бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларининг ҳамроҳлиги   ўрганиш ишларини самарадорлигини янада кучайтираётгани билан  аҳамиятли бўлмоқда.

  Хусусан, “Ойдин ҳаёт”   маҳалласида   яшовчи   Ибрагим Мадаминовнинг  юрагини операция қилиш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати  юзасидан 1 кун муддатда  ўрганилиб,  шартномалар бўйича хулоса бериладиган бўлди.

 “Муқаддас” маҳалласи  Оқсарой кўчаси  356 уйда яшовчи Жўшқинбек Султановнинг паррандачиликни ривожлантириш бўйича кредит олиш масаласи ҳам эътибордан четда қолмади.  Мурожаатчига кредит олиб бериш ишлари бошлаб юборилди.

 “Истиқлол”  маҳалласида  яшовчи  Клара  Каримованинг бола пули олишда  ҳамда  иш билан таъминлаш ва парранда боқиш учун  амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам қаноатлантириладиган бўлди. Ўрганишлардан сўнг  мурожаатчини “Темир дафтар” рўйҳатига қайд этиш ва моддий ёрдам бериш бўйича туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б Э.Қурбоновга  мурожаат этилди.

 “Шодлик” маҳалласи Амир Темур кўчаси  27 уйда яшовчи Рўзика Новатованинг   боласини юрагини операция қилиш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан,  даставвал опасини  “Темир дафтар”га киритиш ва мутасадди ташкилот раҳбарлари билан    3 кун муддатда  мурожаатни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал қилишга  келишилди.

“Дўрман” маҳалласида оқар сув муаммоси юзасидан қилинган мурожаатлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва муаммо жорий йилнинг 1 мартига қадар бартараф этилиши белгиланди. Шу маҳаллада жойлашган ва баён этилган трансформатор муаммоси эса   бир  ҳафта муддатда бартараф этиладиган бўлди.

 “Ёш куч”  маҳалласида яшовчи  Дилфуза Бобожанованинг моддий ёрдам  сўраб қилган мурожаат ҳам қаноатлантирилиб, унинг оиласини 2 қоп ун билан таъминлаш ва моддий ёрдам бериш бўйича туман ҳокимининг ўринбосари  в.в.б Э.Қурбоновга,   уйини томини таъмирлаш бўйича ўрганиб чиқиб, хулоса бериш эса туман ҳокимининг ўринбосари С.Бекчанов ва Молия бўлими бошлиғи Д.Абдуллаевларга мурожаат этилди.

   Бир кунлик сафар давомида  баён этилган ўнлаб мурожаатларнинг  барчаси  депутатнинг диққат марказидан жой олди ва бартараф этиш чоралари бошлаб юборилди.

   Депутатнинг сайловчилари билан   мулоқотлари самарали  давом этмоқда. 

                                                                                                Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                              “Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

                                                                                                   

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+