Депутат кўмаги билан маҳаллада дам олиш маскани барпо этиладиган бўлди

01.02.2022 16:02:58

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев хонқалик сайловчилари ҳузурида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.  

  Ҳусусан, депутатнинг туман ҳокими Муродбек Давлетов, туман Молия бўлими  ва бошқа мутассадди ташкилот раҳбалари билан ҳамкорликдаги  галдаги учрашувларида ҳам бир қатор муаммолар изчиллик билан ижобий ечимини топди.

   “Пахтагул” маҳалласида жойлашган дам олиш маскани ва фавворалар атрофлари кўп йиллардан буён таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани боис ўтган кетганни ғашини келтираётган эди.

  Фаоллар бу масалага жиддий ёндошдилар ва ўрганишлардан сўнг, ушбу манзилни аҳоли учун дам олиш масканига айлантириб, ён атрофларини ободонлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ишлари бошлаб юборилди. Хулосаларга кўра,  эндиликда маҳалла аҳолиси учун дам алиш маскани барпо этиладиган бўлди.

      

  “Дўрман”  маҳалласида яшовчи  Алишер Абдуллаевнинг  келинини даволатиш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам эътиборга олинди.  Беморни  “Аёллар дафтари”га киритиш бўйича 1 кун муддатда   беморни бориб тиббий кўрикдан ўтказиш ва   ўрганиб хулоса бериш  юзасидан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат этилди.

“Нурафшон” маҳалласида яшовчи  Баходир Ҳаитовнинг ҳам кўпдан соғлиги ёмонлашиб қолгани, доваланиш учун моддий томондан қийинчиликлар  бўлаётгани тўғрисидаги баёни  фаоллар  томонидан эътиборга олинди ва  маҳаллада яшаётган тадбиркорлар ҳомийлигида моддий ва тиббий ёрдам кўрсатиш масаласи илгари сурилди ва келишиб олинди.

   Бир сўз билан айтганда, депутат ва туман етакчиларининг   бу каби саховат амаллари, фуқароларимизнинг яшаш шароитини яхшилаш ва ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашларига хизмат қилади.     Бу эса ўз навбатида, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш тамойилини ифода этиши билан аҳамиятлидир.     

Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                       “Адолат” СДП

                                                                                Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+